Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси томонидан айнан камбағалликни қисқартииш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида қатор ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунда республикадаги ҳунармандларни қўллаб қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида «Kasana.uz» электрон платформасини яратиш орқали касаначилик фаолиятини кенг тарғиб қилиш» номли ижтимоий лойиҳани амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа республикамизда касаначилик фаолиятини кенг тарғиб қилиш, ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган аҳоли вакилларини касаначилик фаолияти ёрдамида иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш вазифасини мақсад қилиб қўйган
